Автоматлаштирилган махсулотларни химоя қилиш тизими
RU | UZ | EN | KZ

Йўриғномахақиқийлигини қандай текшириш мумкин?

Ишлаб чиқарувчи ва харидорлар учун

“CENTURION” тизими фойдаланувчиларини кеча-кундуз қўллаб-қувватлаш: +998(71) 200-19-65
Албатта ОФЕРТА бўлимида хизмат кўрсатиш шартлари билан танишиб чиғинг
Суръатдаги символларни киритинг:
captcha

Харидорлар учун оммавий оферта

Офертани юклаш (PDF, 213 Kb)

 

Маҳсулотнининг (товарнинг) ҳақиқийлигини
текшириш хизматини тақдим этиш ҳақидаги
Шартнома (оммавий оферта)

10 декабрь 2012 й. Тошкент шаҳри

Ушбу офертада қуйидаги терминлар ва тушунчалар ишлатилади:

Виртуал телефон рақами;

Оператор тарафидан тақдим қилинган хизмат, кириш қўнғироқларини бошқасига ўтказишнинг олдиндан тузилган қоидалари бўйича, кириш қўнғироқларини қабул қилиш ва бошқа тармоқга ўтказиш имконини беради.

Сўров

Товар кодига эга маҳсулот (товар)нинг ҳақиқийлигини текшириш сўрови, Хизматнинг тақдим этилиши учун фойдаланувчининг Қисқа рақамга SMS-хабари юбориши ёки таъминловчининг Расмий сайтида мавжуд қаторда кодни териш орқали амалга оширилади;

Импортёр

Хизматдан фойдаланишга Таъминловчи билан бўлган шартномага эга бўлган маҳсулот ва товарлар импортёри чакана тармоқда кейинги реализациялар қилиш учун, уларга импорт қилинган маҳсулот (товарлар)нинг ҳақиқийлигини текширишлари мумкин;

Интернет

Ҳар хил ташкилот ва кишиларга тегишли бўлган маълумотлар ва информацион ресурсларни юбориш тармоғининг глобал, ихтиёрий ва мустақил равишда бирлашиши;

Товар коди

Стикерга киритилган, фақатгина рақамлардан иборат ва Скретч-панель остида яширинган, ягона ўн иккита рақамли калит коди, фойдаланувчининг Қисқа рақамга SMS-хабарини юбориши ёки Таъминловчининг Расмий сайтида мавжуд қаторда кодни териш орқали амалга оширилади;

Комплекс

Фойдаланувчига келгусидагисини юбориш учун Хизмат маълумотларининг тақдим қилиниши бўйича функциясини бажарувчи Таъминловчининг дастур воситалари, серверлари ва бошқа техник таркибли ускуналар мажмуидир;

Контент

Мулк ҳуқуқидаги Таъминловчига тегишли информацион таркибга эга бўлан тизимлаштирилган мажмуини тақдим этувчи интеллектуал фаолият натижасида, унга бошқарув ҳуқуқини берувчи бошқа шартларида ва уни ушбу шартнома мақсадида ишлатиш;

Қисқа рақам

Хизмат билан таъминлаш мақсадида уларга ажратилган Операторнинг тармоқдаги ички рақами;

Оператор

Ўзбекистон Республикасида қайд этилган, қайд қилинган ва лицензияланган хизматни ва мобил алоқани тақдим этувчи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида маълумотлар етказиш тармоқлари хизматига эга бўлган юридик шахс;

Таъминловчининг расмий сайти

МЧЖ «Vades Group» нинг информацион web-сайти қуйидаги манзиллардадир: www.centurion.uz, www.centurion.uz, www.cen2rion.uz;

Фойдаланувчи

Жисмоний шахс ёки бошқарув субъекти (юридик шахс маълумотисиз корхона эгасининг фаолиятини амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс)-Операторлар тарафидан тақдим этилган, GSM ва CDMA стандартлари мобил алоқаси тармоқлари фойдаланувчиси ёки ушбу Шартнома (оммавий оферта) шартларини қабул қилувчи, Провайдерлар тарафидан тақдим этилган маълумотлар юбориш тармоғи фойдаланувчисидир;

Провайдер

Тегишли лицензиялар асосида юбориладиган маълумотлар хизматини кўрсатувчи юридик шахслар;

Ишлаб чиқарувчи

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (товарлар) ҳақиқийлигини аниқлаш Хизматини фойдаланишга Таъминловчи билан бўлган шартномага эга товарлар ва маҳсулотлар ишлаб чиварувчиси;

Хизмат

Маҳсулот (товар)нинг ҳақиқийлигини текшириш бўйича информацион хизмати дастурли аппарат таъминоти бўлиб, Таъминловчи тарафидан ишлаб чиқилган ва у тарафидан хизмат кўрсатилади;

Тизим

Web-интерфейс программасига эга бўлиб, Таъминловчи тарафидан ишлаб чиқилган ва Хизматнинг тақдим этилиши ва олға силжиши бўйича ишларининг ҳисоб ва текширув ускуналарига эга;

Скретч-панел

Ўчириладиган ҳимоя қавати бўлиб, унинг остида яширин товар коди мавжуд;

Мижозларни қўллаб қувватлаш хизмати

Фойдаланувчиларни маълумотлар билан таъминлашни амалга оширувчи виртуал телефон рақамини қўлловчи Таъминловчининг маълумотлар хизмати.

Стикер

Икки қисмдан иборат бўлган, маълумотлар киритилган наклейка: барвақт ёпишиб қолишидан наклейкани сақлайдиган маҳсус қоғоз асосида тайёрланган елимли стикер. Стикернинг ташқи кўриниши Таъминловчининг расмий сайтида кўрсатилган ва қуйидаги маълумотга эга: «» товар белгиси, Хизматдан фойдаланиш қўлланмаси, серия рақами ва товар рақами ва коди, мижозларни қўллаб-қувватлаш Хизмати телефони ва Таъминловчининг расмий web-манзили;

Хизмат кўрсатиш доираси

Ўзбекистон Республикаси (Қисқа рақам 1965, мижозларни қўллаб қувватлаш телефон рақами: +99871-200-1965);

 

 

1.Шартнома мавзуси.

МЧЖ «Vades Group», Устав асосида амалдаги, қуйида Таъминловчи дея номланувчи, директор шахсида Ли И.Г., ушбу Шартноманинг Илова №1 да кўрсатилган қоидалари бўйича Хизмати билан Фойдаланувчини таъминлайди. Ушбу оммавий оферта (қуйида Оферта) нинг шартларини Фойдаланувчи тарафидан қатъий қабул этилиши (акцепти) Стикердаги Скрэтч-панельнинг ўчирилиши ва Фойдаланувчининг сўровни юбориши ҳисобланади.

2.Тарафларнинг мажбуриятлари.

2.1.Таъминловчининг мажбуриятлари:

2.1.1.Илова № 1га мувофиқ унинг тўғри сўрови асосида Фойдаланувчига маҳсулот (товар)нинг тўғрилиги ҳақида маълумот бериш;

2.1.2.Фойдаланувчининг ва хизмат кўрсатишнинг шартларининг ўзгаришига боғлиқ расмий хабарларни Таъминловчининг расмий сайтида ёки Таъминловчига қулай бошқа усул билан ўзгартиришлар киритишдан 3 (уч) кундан кам бўлмаган вақт мобайнида эълон қилиши керак.

2.1.3.Режадан ташқари ишлардан ташқари Хизмат кўрсатишнинг нормал тартибининг безилишига олиб келувчи профилактик ишларни амалга оширишнинг бошланиш ва давом этиш муддати ҳақида Фойдаланувчига 24 (йигирма тўрт) соатдан кам бўлмаган вақт ичида Таъминловчининг расмий сайтида ёки Таъминловчига қулай бўлган бошқа усул билан хабар бериш.

2.1.4.Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматида иш қобилиятлилик, хушмуомалалик билан ва оперативлик билан жавоб бериш.

2.1.5.Ҳар қандай моҳиятдаги маълумотларнинг оммавий юборилишининг амалга оширилишида Фойдаланувчи шахсий алоқа маълумотларини ишлатмаслиги керак. Агар Ишлаб чиқарувчи ёки Импортёр тарафидан бундай маълумотлар тарқатилса, Таъминловчи бундай турдаги ҳаракат жавобини ўз бўйнига олмайди.

2.2.Фойдаланувчи мажбуриятлари:

2.2.1.Юборилган ва қабул қилинган маълумот билан мамлакатга, ташкилот ва фуқароларга иқтисодий, сиёсий ва бошқа зарар етказмаслик;

2.2.2.Мамлакат, ташкилот ва фуқароларни обрўсизлантирувчи характерга эга порнографик маҳсулот ва маълумотларнинг тарқалишида хизмат қилувчи канал ва алоқа воситаларини ишлатмасилик;

2.2.3.Ишлаб чиқарувчи/Импортёрнинг маҳсулот (товар)ларини ишлатиш мобайнида Скретч-панельнинг бутунлигига амин бўлиш;

2.2.4.SMS-хабар ёрдамида сўров юбориш мобайнида, Стикерда кўрсатилган қўлланмага амал қилиш; Таъминловчининг расмий сайтида сўров юбориш мобайнида Таъминловчининг расмий сайтида кўрсатилган қўлланмага риоя қилиш; мобил приложениесини ишлатиш жараёнида, приложениеда кўрсатилган қўлланмага риоя қилиш.

2.2.5.Товар кодини тўғри киритиш талаб этилади.

3.Тарафларнинг ҳуқуқлари.

3.1.Таъминловчининг ҳуқуқлари:

3.1.1.Бир томонлама тартибда ушбу оферта қисмлари ва Хизмат кўрсатиш шартларига ҳар қандай ўзгартиришлар киритиш, бундай ўзгартиришларнинг кучга киришидан 3 (уч) кун олдин Таъминловчининг Расмий сайтидаги "Янгиликлар” қисмида эълон қилиш;

3.1.2.Ҳисоботлар тузишда, Хизматнинг самарадорлигининг таҳлилида ва тегишли давлат органлари сўрови бўйича Фойдаланувчининг алоқа маълумотларини ишлатиш;

3.2.Фойдаланувчининг ҳуқуқлари:

3.2.1.Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этиш;

4.Хизмат нархи

4.1.Таъминловчининг хизмати Фойдаланувчига бепул амалга оширилади.

4.2.SMS-хабар орқали сўров амалга оиширилганида Фойдаланувчи Операторга ҳар бир SMS-хабар учун ҳақ тўлайди (ҚҚС билан бирга 0.02 USD). SMS-хабар юбориш хизмати тарифларининг Оператор тарафидан ўзгартирилса, янги тарифлар кучга кириш вақтидан 10 (ўн) банк кунлари мобайнида ичида Таъминловчининг Расмий сайтидаги "Янгиликлар” қисмида эълон қилиши керак.

5.Тарафларнинг алоҳида шартлари ва жавобгарчиликлари

5.1.Таъминловчи ўз комплексидаги Хизмати таъминотини сертификатлаштирилган ускуна ва дастур таъминотининг Фойдаланувчи тарафидан ишлатилиши пайтида Провайдер ёки Оператор етказиш тармоғи орқали кафиллик беради. Ушбу кафиллик Таъминловчининг 24 соат алоқа имконини бергани каби, Хизмат кўрсатиш жараёнида баъзи пайтлардаги тўхтаб қолиши йўқ дегани эмас, чунки Оператор ва Провайдер алоқа ускуналари ва каналлари ишлашига боғлиқ бўлиб, Таъминловчига боғлиқ бўлмаган техник сабаблардир. Таъминловчи конкрет Фойдаланувчи алоқасининг қоникарсиз сифати сабаби таҳлили билан таъминламайди.

5.2.Таъминловчи Фойдаланувчи тарафидан олинган, яъни Ишлаб чифарувчи/Импортёр маҳсулотлари (товарлари)даги Стикерларнинг Скретч-панелларининг сақланганлигига ва бутунлигининг жавобгарлигини ўз бўйнига олмайди.

5.3.Таъминловчи Фойдаланувчининг Хизмат кўрсатиш оқибатида ёки Хизматдан фойдалана олмаслиги оқибатида кўрган тўғридан-тўғри ёки қўшимча зарарлари учун жавобгарликни ўз бўйнига олмайди.

5.4.Таъминловчи Хизмат кўрсатиш томонидан тўғрилиги тасдиқланган Импортёрнинг/Ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари (товарлари) сифатининг жавобгарлигини ўз бўйнига олмайди.

5.5.Фойдаланувчи хизматга мурожаат қилиш вақтида Интернет тармоғидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳавфларнинг жавобгарлигини тўлиқ ўз бўйнига олади.

5.6.Ушбу офертада олдиндан назарга олинмаган бошқа барча ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бошқарув субъектлари фаолияти шартномада кўрсатилган ҳуқуқий асоси ҳақидаги” Қонуни ва бошқа Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги норматив-ҳуқуқий актларига мувофиқ тарафлар ўзларига қабул қилинган мажбуриятларнинг бузилишининг жавобгарлигини ўз бўйниларига оладилар.

6.ФОРС – МАЖОР.

6.1 Ушбу Офертада мавжуд бўлган ўларнинг мажбуриятларининг бажарилмаслиги ёки тегишли бўлмаган хизматларнинг бажарилиши оқибатидаги жавобгарликдан Таъминловчи озод қилинади, агар амалга оширилмаган вазифа ушбу Офертанинг тузилишидан сўнг, форс-мажор вазияти (ФМВ) ҳаракати натижасида пайдо бўлган бўлса ва қуйидагиларга тегишли бўлса: Таъминловчининг ушбу Офертанинг шартларига амал қилишга тўсқинлик қилувчи ҳарбий ҳаракатлар, терросистик ҳаракатлар, ёнғинлар, ер қимирлашлари, сув босиши ва бошқа табиий офатлар, забастовкалар, фуқаролик исёнлари, шу жумладан давлат органлари ҳаракатлари. Таъминловчи бу ҳақда қарши тарафни Таъминловчининг Расмий сайтида ваколатли давлат органлари тарафидан берилган тасдиқловчи ҳужжатларнинг скан қилинган нусхалари иловаси билан ФМВ киришида10 (ўн) банк кунлари мобайнида хабар беришлари керак. Хабарда ФМВ ҳаракати ва характери маълумотлари, уларнинг кириш вақти ва (агар мумкин бўлса) уларнинг тугаш муддати ва бошқа Таъминловчининг қарорига биноан керакли бўлган маълумотлар киритилиши керак.

6.2. Агар ФМВ ҳаракати календарь кунларининг 90 (тўқсон) кунидан ошса, Таъминловчи бекор қилинишнинг тахмин этилган кунигача 5 (беш) календарь куни олдин Таъминловчининг расмий сайтида қарши тарафга хабар берган ҳолда, ушбу Офертани бир томонлама тартибида бекор қилиш ҳуқуқига эга.

 

7.Шикоят ва тортишувларни кўриб чиқиш тартиби.

7.1.Таъминловчи ва Фойдаланувчи ўртасидаги тортишувлар ва тушунмовчиликлар ўзаро гаплашиш йўли орқали ечилади;

7.2.Агар гаплашиш йўли орқали тортишувлар ечилмаса, улар бу ишнинг ечимини ушбу Офертанинг 7.3.-қисмида кўрсатилган тортишувларнинг ечимининг судгача (даъвога оид) тартибининг риоя қилиниши шарт бўлган Ўзбекистон Республикаси мавжуд қонунчилигидаги суд тартибида ечимини топишлари лозим.

7.3.Фойдаланувчининг шикоят қилиш тартиби:

7.3.1.Хизмат кўрсатишнинг амалга ошиши бўйича Таъмиловчи тарафидан бажарилмаслиги ёки тегишли бўлмаган хизматнинг бажарилиши пайтида, Фойдаланувчи мунозарали жараён келиб чиқиши вақтидан бошлаб 5 календарь кунларидан кечикмай ёзма кўринишда ўз шикоятини Таъминловчига билдириши мумкин.

7.3.2.Шикоят Фойдаланувчининг тўлиқ исми-шарифи, Оператор тизимида Фойдаланувчига оид бўлган абонент рақами, Стикернинг серия рақами, Сўровнинг юборилган вақти ва соати, бундан ташқари жавоб юбориш учун Фойдаланувчининг тўлиқ почта манзилини киритишлари керак бўлади. Ушбу маълумотларнинг ҳар қандай бир қисми юборилмаса, Таъминловчи шикоятни қабул қилмаслик ва кўриб чиқмаслик ҳуқуқига эгадир.

7.3.3. 7.3.2.-қисмидаги шартлар бажарилган шикоятлар Таъминловчи тарафидан қайд этилади ва унинг олинганидан 30 (ўттиз) кун ичида кўриб чиқилади;

7.4.Шикоят этилганида Таъминловчи аниқлайди:

7.4.1.Таъминловчи воситалари билан Хизмат кўрсатишнинг тақдим қилиш факти ёки керакли бўлмаган хизмат тақдим қилинганлиги тасдиқланишини;

7.4.2.Хизмат кўрсатишнинг тақдим қилиниши ёки керакли бўлмаган хизмат тақдим қилинганлигининг сабаби;

7.5.Қисм-7.4.га мувофиқ равишда бажарилган хизмат асосида Таъминловчи Фойдаланувчининг шикояти асосида муносиб қарор қабул қилади ва жабобни ушбу Офертанинг 7.3.3.-қисмида кўрсатилган муддат ичида Фойдаланувчига юборади;

7.6.Таъминотчи тарафидан бекор қилишнинг тахмин қилинган санасигача 10 (ўн) календарь кунлари олдин Таъминотчининг расмий сайтида тегишли хабарни киритиб, ушбу Офертани бекор қилиши мумкин.

7.7.Ушбу Офертада кўриб чиқилмаган бошқа қолган ҳоллар, Ўзбекистон Республикаси мавжуд қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

 

МЧЖ «VADES GROUP» директори Ли И.Г. нинг
12.11.2012 йилдаги №16 буйруғига асосланиб
ушбу Шартнома (оммавий оферта) ва ундаги
иловалар тасдиқланди ва МЧЖ «Vades Group»

www.centurion.uz

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида Хизмат кўрсатишнинг ишлатилиши учун 10.12.2012 йилдаги маҳсулот (товар) ҳақиқийлигини текшириш хизматини тақдим этиш ҳақидаги Шартнома (оммавий оферта)га №1 Илова.

 

A) SMS-хабар орқали Хизмат кўрсатишни ишлатиш бўйича Қўлланма:
1. Ҳимоя қаватини эҳтиёткорлик билан ўчиринг.
2. Товар коди билан SMS-хабарни 1965 рақамига юборинг.
3. Тармоқ жавобини кутинг.

B) Таъминотчининг Расмий сайти орқали Хизматни ишлатиш бўйича Қўлланма:
1. Ҳимоя қаватини эҳтиёткорлик билан ўчиринг.
2. CAPTCHA (Completely Automated Public Turing test to tell Computers and Humans Apart —компьютерлар ва инсонларни фарқлаш учун тўлиқ автоматлаштирилган оммавий Тьюринг тести) қаторида товар Кодини ва белгиларини киритинг.
3. Тармоқ жавобини кутинг.

C) Мобил приложение ёрдамида Хизматни ишлатиш бўйича Қўлланма:
1. Ҳимоя қаватини эҳтиёткорлик билан ўчиринг.
2. QR-код аниқлаш дастурига киринг ва QR-код расмига мобил қурилма камерасини олиб боринг. Дастур сканери кодни санайди.
3. Товар кодининг охирги 4 рақамини қўшинг.
4. "Отправить” (Юбориш)га босинг.
5. Тармоқ жавобини кутинг.

D) Мижозларни қўллаб-қувватлаш Хизмати ёрдамида Хизмат кўрсатишни ишлатиш бўйича Қўлланма:
1. Ҳимоя қаватини эҳтиёткорлик билан ўчиринг.
2. +99871-200-1965 рақамига қўнғироқ қилинг.
3. Мижозларга хизмат кўрсатиш операторига Стикернинг «Серийный номер» («Серия рақами») ва «Код товара» («Товар кодини») айтиб туринг.
4. Тармоқ жавобини кутинг.

Маҳсулотнинг (товарнинг) ҳақиқийлигини текшириш бўйича Хизмат кўрсатишни ишлатиш бўйича қоидалар:
Фойдаланувчи юқорида кўрсатилган усулларда Товар коди билан Тизимга Сўров юборади. Тизим олинган кодни Контентга тўғри келиш-келмаслигини текширади ва қуйида айтиб ўтилган схема бўйича жавоб беради. Уриниб кўриш сони чекланмаган. Ҳар бир SMS-хабар учун Фойдаланувчи Операторга ҳар бир чиқувчи хабар учун ушбу Шартноманинг 4.2.-қисми бўйича тўлайди. Мобил приложение ёрдамида юборилган ҳар бир сўров учун, Фойдаланувчи Провайдерга интернет-траффик тўловини тўлайди.

SMS-хабар орқали Ўзбекистон Республикасидаги Фойдаланувчи сўровига Тизимнинг жавоблар схемаси.

  1. 1.Сўров Контентга мувофиқ ўн икки рақамдан иборат.
  2. Тизим жавоби: «ORiGiNAL! + (до 120 знаков) дополнительная информация». («ORiGiNAL! + (120 белгигача) қўшимча маълумот».)

  3. 2.Сўров Контентга мувофиқ бўлмаган ўн икки рақамдан иборат.
  4. Тизим жавоби: «Prover'te vvedenyi vami kod ХХХ ХХХ ХХХ ХХХ*. Vozmojno, tovar-PODDELKA! Telefon podderjki klientov: +99871-200-1965». (Сиз терган ХХХ ХХХ ХХХ ХХХ* кодни текширинг. Балки, товар-ҚАЛБАКИ! Мижозларни қўллаб қувватлаш телефони: +99871-200-1965).

  5. 3.Сўров Контентга мувофиқ бўлмаган ўн икки ҳарфдан ёки рақам ва ҳарфлардан иборат.
  6. Тизим жавоби: «Prover'te vvedenyi vami kod ХХХ ХХХ ХХХ ХХХ*. Kod doljen soderjat' 12 cifr. Vozmojno, tovar-PODDELKA! Telefon podderjki klientov: +99871-200-1965». (Сиз терган ХХХ ХХХ ХХХ ХХХ*кодни текширинг. Код 12 рақамдан иборат бўлиши керак. Балки, товар-ҚАЛБАКИ! Мижозларни қўллаб қувватлаш телефони: +99871-200-1965).

  7. 4.Сўров ўн икки ҳарфдан кўпроқ ёки камроқ бўлган белгилардан иборат бўлган рақамлар ва/ёки ҳарфлардан иборат.
  8. Тизим жавоби: «Prover'te vvedenyi vami kod ХХХ ХХХ ХХХ ХХХ*. Kod doljen soderjat' 12 cifr.Vozmojno, tovar-PODDELKA! Telefon podderjki klientov: +99871-200-1965». (Сиз терган ХХХ ХХХ ХХХ ХХХ* кодни текширинг. Код 12 рақамдан иборат бзлиши керак. Балки, товар-ҚАЛБАКИ! Мижозларни қўллаб қувватлаш телефони: +99871-200-1965).

  9. 5.Сўров Контентга мувофиқ ўн икки рақамдан иборат ва Тизимда ва фақат айни мобил рақамдан олдиндан олинган SMS-хабар ёрдамида.
  10. Тизим жавоби: « ORiGiNAL! Kod byl ispol’zovan Vami ranee.+дата проверки». (ORiGiNAL! Код сизнинг тарафингиздан олдин ишлатилган.+текшириш санаси.)

  11. 6.Сўров Контентга мувофиқ ўн икки рақамдан иборат ва Тизимда ва Тизимда олдин қабул қилинган.
  12. Тизим жавоби: «Vvedenyi vami kod ХХХ ХХХ ХХХ ХХХ* byl uje ispol’zovan. Vozmojno, tovar-PODDELKA! Telefon podderjki klientov: +99871-200-1965». (Сиз терган ХХХ ХХХ ХХХ ХХХ* кодни текширинг. Балки, товар-ҚАЛБАКИ! Мижозларни қўллаб қувватлаш телефони: +99871-200-1965).

*- Фойдаланувчи тарафидан юборилган (белгиланган) ҳарфлар ва/ёки рақамлар мажмуи.




«Centurion» қалбакилаштиришдан махсулотларни
химоя қилиш тизим қуйидаги компания бошқаруви
остида ишлаб чиқилган ва харакат қилади:

Барча хуқуқлар химоя қилинган © 2012-2013г




Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100025,
Тошкент ш., А.Қаххор кўчаси, 47

Телефон: (99871) 200-1965
E-mail: info@centurion.uz