Автоматлаштирилган махсулотларни химоя қилиш тизими
RU | UZ | EN | KZ

Йўриғномахақиқийлигини қандай текшириш мумкин?

Ишлаб чиқарувчи ва харидорлар учун

“CENTURION” тизими фойдаланувчиларини кеча-кундуз қўллаб-қувватлаш: +998(71) 200-19-65
Албатта ОФЕРТА бўлимида хизмат кўрсатиш шартлари билан танишиб чиғинг
Суръатдаги символларни киритинг:
captcha

ТИЗИМ ТЎГРИСИДА

Турли хил манбалар маълумотларига кўра, дунё бўйича сотиладиган маҳсулотларнинг 20% дан 40% қалбакидир. Бозорларга контрафакт махсулотларни келиб тушишига қаши курашиш доирасида «Vades Group» компанияси томонидан, турли хил кенг истеъмолдаги махсулотларни химоя қилиш учун йўналтирилган «Centurion» дастурий-аппарат мажмуаси ишлаб чиқилган.

«Centurion» махсулотларни қалбакилаштиришдан химоя қилиш тизимимахсулотларни маркировкалаш тизими ва қулай интернет-платформадан ташкил топган комбинацияни акс этади.

1. АЖОЙИБ КОДНИНГ ГЕНЕРАЦИЯСИ

«Centurion» тизимида 12 символ узунликдаги маҳсулотларнинг рақам кодлари ва 9 символлик серия рақамлари ташкил қилинади, улар тасодифий ва изчил эмас. Бу эса кодни киритиш алгоритмларини бузиш ва тизимда кодларни аниқламоқчи бўлганлар учун жуда хам қийинлаштиради. Коднинг генерацияси хавфсиз бизнес амалиётларда қўлланиладиган тамойилларга асосланади.

2. МАХСУЛОТЛАРГА КОДЛАРНИ КИРИТИШ (МАРКИРОВКА)

Маҳсулот, қадоқ ёки алохида блистерларга кодларни махсус этикеталар (стикерлар) кўринишида киритиш, исталган веб-браузер орқали рўйхатга олинган ишлаб чиқарувчиларга ҳаммабоп ва химояланган серверда сакланадиган ахборотлар билан алоқада бўлиш учун имкон яратади. Ушбу ахборот махсулот тўғрисида стандарт ахборотни, шунингдек реклама ва маркетинг акциялар тўғрисида ахборотни ўз ичига олиши мумкин.

3. ХАВФСИЗЛИК

Махсулотнинг коди этикеткага жойлаштирилади ва махсус қоплам билан химояланади (скрет-қоплама). Махсулотни ишлаб чиқариш босқичида ушбу этикетка қадоқда ёки махсулотнинг устида махкамланади, бунда химоя қопламани бузмасдан махсулотнинг кодини олиб ташалаш ёки қалбакилаштириш имконияти йук.

Хар бир махсулотнинг коди рўйхатга олинади ва химояланган маълумотлар базасида серверларда сақланади, ва биринчи текширувда ушбу код сотиб олинган махсулот коди бўлиб белгиланади. Шунинг учун кодларни нусхалаш мақсадга мувофиқ эмас, бунда бир хил код билан бир неча махсулотлар мавжуд бўлса биринчи махсулотни сотиб олишдан сўнг бошқа махсулотларни текшируви қалбакилаштирилганлигини маълум қилади. Серверда махсулот тўғрисида маълумотлар базасида маълумот бўлмаса харидорга ушбу махсулот қалбакилиги тўғрисида хабарнома келади. Бундан ташқари, (ишлаб чиқарувчининг талабига биноан) тизим махсулотнинг амал қилиш муддати ўтганлиги ёки бошқа барча керакли маълумот тўғрисида хабарнома беради.

Кодли этикеткаларни барча турдаги қадоқ ва махсулотларни устида мустахкамлаш мумкин, шунингдек кўпинча қалбакилаштириладиган хаётга керак бўлган махсулотларда – бу доривор воситалар, озиқ-овқат махсулотлари, автомобил эхтиёт қисмлари, болалар моллари, маиший техника, спиртли ичимликлар ва бошқалар.

4. ТИЗИМДА КОДЛАРНИ ФАОЛЛАШТИРИШ

Кейинчалик ишлатиш ва харидорлар томонидан текшириш учун кодларни активациясини «VADES GROUP» компанияси ходимлари амалга оширишади. Махсулотларни ишлаб чиқарувчи ва импортерлар кодларни текшириш жараёнида активация кодларини хисобга олиш қулай сервиси кўмагида амалга ошириш мумкин.

5. ХАРИДОР ТОМОНИДАН ХАҚИҚИЙЛИКНИ ТЕКШИРИБ ОЛИШ

Истеъмолчи махсулот хақиқийлигини бтурли хил текшириши мумкин:

  • Исталган мобил телефон орқали 1965 қисқа рақамига SMS орқали махсулот кодини жўнатиш йўли билан;
  • Махсус майдонда www.centurion.uz компания веб-сайтида;
  • Стикерда жойлаштирилган qr-кодини ишлатиш орқали мобил илова орқали;
  • мижозларни техник қуллаб-қувватлаш кеча-кундуз 99871-200-1965 телефон рақами бўйича.

Энг оддий ва тезкор усул бўлиб SMS-маълумот орқали кодни жўнатиш хисобланади. Ушбу ечим мобил қўлланаларни телефонда ишлатишни билмаган ва интернетдан фойдаланишни билмаган инсонлар учун қулайдир, айниқса қариялар учун.

Махсулот сотиб олингандан сўнг ва кодни устидан химояловчи қоплама учирилгандан сўнг харидорга мобил телефон орқали код билан SMS ни тизим қисқа рақамига бир неча дақиқа ичида жўнатиб, махсулот ва унинг хақиқийлиги тўғрисида тўлиқ маълумотни олиш миконият берилади.

6. АГАРДА ҚАЛБАКИЛИГИ МАЪЛУМ БЎЛСА

Агар қалбакилиги маълум бўлса харидор масофали қуллаб-қувватланади ва ўз хуқуқларини химоя қилиш ва контрафакт махсулотларни қайтариш бўйича маслахат олади. Кеча-кундуз ахборот хизмати бу – компанияни амалдаги мижозларини қуллаб-қувватланишини амалга оширадиган ва тизимни ишлаш қобилиятини таъминлаш билан боғланган барча маълумотларни берувчи тулиқ хизматдир.

7. САЗОВОР БЎЛГАН САМАРАЛАР

Ушбу технологиянинг қўлланилиш самараси нафақат компания имиджининг яхшиланишига, балки уни қўллагандан сўнг эришилган мувафаққиятлар ўлароқ ҳатто ҳаётнинг қутқарилишигача бўлган факторларни истеъмолчи учун тамоман сезиларли даражада яхшиланишига олиб келади, масалан сертификатлаштирилган ва тўла текширилган медикаментлар ёки юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари.

Кодларнинг юзага келишидаги ноёб алгоритмнинг ишлатилиши маълумотларнинг юқори криптографик турғунлиги билан таъминлайди. Юзага келган кодларнинг сони деярли чекланмаганлиги математик исботланган, шунинг учун ҳар бир товарни ўзининг уникал коди билан таъминлаш мумкин. «Centurion» тизимининг катта афзаллиги компаниялар-ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатдорлиги бўлган ушбу комплекснинг ишлатилишидаги ва унинг арзон нархи ҳисобланади. Тизимдан фойдаланишда 6 ой ишлатгандан кейиноқ ўзининг чиқимини тўлиқ қоплайди.

8. СОҲАСИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШИ

«CENTURION» тизимининг универсаллиги, қулайлиги ва соддалаштирилганлиги ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқнинг деярли ҳоҳлаган соҳасида уни ишлатиш имконини беради. Ишлаб чиқарувчи ва импортерларни нафақат товарнинг ҳақиқийлигини текшириш билан таъминланиши ром этиши мумкин, балки ҳар хил турдаги маркетинг тадбирлар, ўйинларнинг ўтказилиши хам ўзига ром қилади. Ва бу-«CENTURION» тизимини қўлланишнинг бир қисми холос.

Товарнинг кўркамлиги ва сотиб олувчиларнинг савдо маркасига содиқлиги узоқ вақт мобайнида шаклланади. Маҳсулотнинг сифати, аъло даражадаги истеъмолчилик хусусиятлари, оптимал нархи ва яхши даражадаги хизмат кўрсатиши баъзи савдо маркаларига бозорда ўнлаб йиллар мобайнида мавжудлик қилишларининг имконини беради. Товарнинг бозорда қанчалик узоқ вақт мобайнида мавжудлиги, унинг ғараз ниятли ишлаб чиқарувчилар томонидан қалбакилаштирилишининг эҳтимолини кўпайтиради. Бу ҳолда «CENTURION» ишлаб чиқарувчи номидан унинг оригиналлигини тасдиқлаб, савдо маркаси имиджини сақлаб қолишига ёрдам беради.

Энг аввал дори-дармонлар, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ва ҳаражат материаллари, алкоголь ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришларни қалбакилаштирилишдан ҳимоя қилиш кўпроқ талаб қилинади. Дори-дармонлар, кир ювадиган порошок ва шампуньларнинг қалбакилаштирилиши, автомобиль двигатели мойи, ичимлик ва шарбатларнинг сохталаштирилиши, сунъий вино-ароқ маҳсулотлари, лицензиясиз дастур таъминотисиз дисклар ва контрафакт CD/DVD дисклари. Рўйҳатни тўхтатмай давом эттириш мумкин.

Тасаввур қилинг, сиз автомобилингиз учун бирон-бир савдо-сотиқ майдонида мотор ёғини оляпсиз ва асл мой қутисига ишлатилиб бўлган мой қуйилганлигига шубҳа этмайсиз. Сизга товарнинг ҳақиқийлигини аниқлаш қийин бўлади, зарар эса жуда катта. Ишлаб чиқарувчи/импортёрлардаги бўлгани каби охирги фойдаланувчиларда хам қалбакилаштирилган товарлар ишлатилишининг жиддий ва ёқимсиз натижалариидан қочиш имконини берадиган ҳаммабоп ва ишончли ҳимоя тизими мавжуд. «CENTURION» ҳаммабоп, ишончли, сифатли ва эффектив тизим - Сиз ва Сизнинг олувчиларингизга айнан керакли нарса.

«Vades Group» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Centurion» товарларнинг ҳақиқийлгини текшириш тизими савдо маркаларининг ишлаб чиқарувчилари ва эгаларига қалбаки молларга қарши курашишда ёрдам беради ва шу билан бирга иқтисодий зарарнинг камайишига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. «Centurion» тизими истеъмолчилари учун-бу товар ҳақиқийлигининг оддий, ишончли ва тез бажариладиган усули ҳисобланади.

    Мавзу бўйича фойдали ссылка:

  • Бу ерда сиз «CENTURION» тизимининг видео-презентациясини кўришингиз мумкин.
  • Бу ерда сиз маҳсулот (товар)нинг ҳақиқийлигини текшириш бўйича тизим фойдаланувчиларига тақдим этиш Шатрномаси мавжуд.




«Centurion» қалбакилаштиришдан махсулотларни
химоя қилиш тизим қуйидаги компания бошқаруви
остида ишлаб чиқилган ва харакат қилади:

Барча хуқуқлар химоя қилинган © 2012-2013г




Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100025,
Тошкент ш., А.Қаххор кўчаси, 47

Телефон: (99871) 200-1965
E-mail: info@centurion.uz