Автоматлаштирилган махсулотларни химоя қилиш тизими
RU | UZ | EN | KZ

Йўриғномахақиқийлигини қандай текшириш мумкин?

Ишлаб чиқарувчи ва харидорлар учун

“CENTURION” тизими фойдаланувчиларини кеча-кундуз қўллаб-қувватлаш: +998(71) 200-19-65
Албатта ОФЕРТА бўлимида хизмат кўрсатиш шартлари билан танишиб чиғинг
Суръатдаги символларни киритинг:
captcha

Ишлаб чикарувчи ва импортерлар учун оммавий оферта

Оффертани юклаш (PDF, 202 Kb)

 

Товар кодларини ишлатиш (активация)
ҳисоби хизматини тақдим этиш ҳақидаги
Шартнома (оммавий оферта)

10 декабрь 2012 й. Тошкент шаҳри

Ушбу офертада қуйидаги терминлар ва тушунчалар ишлатилади:

Виртуал телефон рақами

Оператор тарафидан тақдим қилинган хизмат, кириш қўнғироқларини бошқасига ўтказишнинг олдиндан тузилган қоидалари бўйича, кириш қўнғироқларини қабул қилиш ва бошқа тармоқга ўтказиш имконини беради.

Буюртмачи

Чакана тармоқда кейинги реализацияларни амалга ошириш учун, 1чи импорт қилинган маҳсулотлар (товарлар) ҳақиқийлигини аниқлаш учун, Хизматни ишлатишга бўлган Таъминловчи билан тузилган шартномага эга товарлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси ёки импортери;

Интернет

Ҳар хил ташкилот ва кишиларга тегишли бўлган маълумотлар ва информацион ресурсларни юбориш тармоғининг глобал, ихтиёрий ва мустақил бирлашиши;

Товар коди

Стикерга киритилган, фақатгина рақамлардан иборат ва Скретч-панель остида яширинган, ягона рақамли ўн иккитали калит коди, фойдаланувчининг Қисқа рақамга SMS-хабари юбориши ёки таъминловчининг Расмий сайтида маълум қаторда кодни териш орқали амалга оширилади;

Комплекс

Буюртмачига келгусидагисини юбориш учун Хизматнинг информацион маълумотларининг тақдим қилиши бўйича функционал оғирликни бажарувчи Таъминловчининг дастур воситалари, серверлари ва бошқа техник таркибли ускуналар мажмуи;

Қисқа рақам

Хизмат билан таъминлаш мақсадида уларга ажратилган Операторнинг тармоқдаги ички рақами;

Оператор

Ўзбекистон Республикасида қайд этилган, лицензияланган хизматни ва мобил алоқани тақдим этувчи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида маълумотлар етказиш тармоқлари хизматига эга бўлган юридик шахс;

Таъминловчининг расмий сайти

МЧЖ «Vades Group» нинг информацион web-сайти қуйидаги манзилларда жойлашган: www.centurion.uz, www.centurion.uz, www.cen2rion.uz;

Персонал кабинет

Буюртмачининг киритилган товарлар коди ишлатилиши (активацияси) бўйича маълумотларни кўриш мумкинлигига эга бўлган Таъминловчининг расмий сайтидаги саҳифа.

Провайдер

Муносиб лицензиялар асосида юбориладиган маълумотлар хизматини кўрсатувчи юридик шахслар;

Хизмат

Маҳсулот (товар)нинг ҳақиқийлигини текшириш бўйича информацион-маълумотлар хизматининг аппарат дастур таъминоти бўлиб, Таъминловчи тарафидан ишлаб чиқилган ва унинг тарафидан хизмат кўрсатилади;

Қайд хизмати

Маҳсулот (товар)нинг ҳақиқийлигини текшириш бўйича информацион-маълумотлар хизмати дастурли аппарат таъминоти бўлиб, Таъминловчи тарафидан ишлаб чиқилган ва унинг тарафидан хизмат кўрсатилади;

Тизим

Web-интерфейс программасига эга бўлиб, Таъминловчи тарафидан ишлаб чиқилган ва Хизматнинг тақдим этилиши ва олға силжиши бўйича ишларнинг ҳисоби ва текширувини амалга оширувчи ускуналарига эга;

Скретч-панель

Ўчириладиган ҳимоя қавати бўлиб, унинг остида яширин товар коди мавжуд;

Мижозларни қўллаб қувватлаш тизими

Ўзбекистон Республикаси (Қисқа рақам 1965, мижозларни қўллаб қувватлаш телефон рақами: +99871-200-1965);

Стикер

Икки қисмдан иборат бўлган, маълумотлар киритилган наклейка: барвақт ёпишиб қолишидан наклейкани сақлайдиган маҳсус қоғоз асосида тайёрланган елимли стикер. Стикернинг ташқи кўриниши Таъминловчининг расмий сайтида кўрсатилган бўлиб, қуйидагича: «» товар белгиси, Хизматдан фойдаланиш қўлланмаси, серия рақами ва товар рақами ва коди, мижозларни қўллаб-қувватлаш Хизмати телефони ва Таъминловчининг расмий web-манзили;

1. Шартнома мавзуси.

МЧЖ «Vades Group», Устав асосида амалдаги, қуйида Таъминловчи дея номланувчи, директори шахсида Ли И.Г., ушбу Шартноманинг Илова №1 да кўрсатилган қоидалари бўйича Хизматлари билан Фойдаланувчини таъминлайди. Ушбу оммавий оферта (қуйида Оферта) нинг шартларини Буюртмачи тарафидан қатъий қабул этиши (акцепти) Таъминловчининг расмий сайтидаги персонал кабинетда унинг биринчи марта рўйхатдан ўтиши ҳисобланади.

2. Тарафларнинг мажбуриятлари:

2.1.1. Илова №1да кўрсатилган қоидаларга бўйича Таъминловчининг расмий сайтидаги персонал кабинетда рўйхатдан ўтиши асосида Буюртмачи тарафидан киритилган товар кодини ишлатиш (активация) ҳақида маълумотларни Буюртмачига тақдим этиш;

2.1.2. Буюртмачининг ва хизмат кўрсатишнинг шартларининг ўзгаришига боғлиқ расмий хабарларни Таъминловчининг расмий сайтида ёки Таъминловчига бошқа қулай усули билан ўзгартиришлар киритишдан 3 (уч) кундан кам бўлмаган вақт мобайнида эълон қилиши керак.

2.1.3. Режадан ташқари ишларнинг Хизмат кўрсатишнинг нормал тартибининг бузилишига олиб келувчи профилактик ишларни амалга оширишнинг бошланиши ва давом этиши муддати ҳақида Буюртмачига 24 (йигирма тўрт) соатдан кам бўлмаган вақт ичида Таъминловчининг расмий сайтида ёки Таъминловчига қулай бўлган бошқа усул билан хабар бериш.

2.1.4. Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматида иш қобилиятлилиги, хушмуомалалик билан ва оперативлик билан жавоб бериши керак.

2.1.5. Ҳар қандай моҳиятдаги маълумотларнинг оммавий етказмаларнинг амалга оширилишида Буюртмачи алоқа маълумотларини ишлатмаслиги керак.

2.2.Буюртмачининг мажбуриятлари:

2.2.1. Юборилган ва қабул қилинган маълумот билан мамлакатга, ташкилот ва фуқароларга иқтисодий, сиёсий ва бошқа зарар етказмаслиги;

2.2.2. Мамлакат, ташкилот ва фуқароларни обрўсизлантирувчи характерга эга порнографик маҳсулот ва маълумотларнинг тарқалишида хизмат қилувчи канал ва алоқа воситаларини, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси мавжуд қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тарқалиши ман қилинган бошқа маълумотларни ишлатмасилик;

2.2.3. Товар коди ва унга боғлиқ бўлган маълумотларнинг ишлатилиши (активацияси) ҳақидаги Хизмат кўрсатилишини ишлатиш натижасида олинган маълумотларни учинчи кишига бермаслик ва тарқатмаслик;

2.2.4. Ҳисоб Сервисини ишлатиш натижасида олинган маълумотларни ишлата туриб, реклама ёки башқа характердаги массали рассылкалар (спамлар)ни амалга оширмаслик;

2.2.5. Ушбу Оферта шартлари ва қоидаларига риоя қилиш;

2.2.6. Персонал кабинетга кириш пайтида маълумотларни (пароль ва логин) тўғри киритиш ва учинчи шахсларга тарқатмаслик. Буюртмачи ўзининг идентификацион рақамларининг сақланишига жавобгарлигини ўз бўйнига олади. Буюртмачининг шахсий маълумотларини ишлатувчи ҳар қандай учинчи шахс, Буюртмачининг ўзининг харакати деб ҳисобланади. Буюртмачи бундай турдаги ҳар қандай ҳаракат учун жавобгарликни ва Таъминловчи ва/ёки учинчи жабраланган шахс учун барча зарар чиқимларни ўз бўйнига олади;

2.2.7. Ҳисоб Сервиси тақдим этган шартларга ва ушбу Оферта мазмунига киритилган ўзгартиришлар билан танишиш мақсадида Таъминловчининг расмий сайтининг "Новости” ("Янгиликлар”) бўлимига тез-тез кириб туриши керак.

3. Тарафларнинг ҳуқуқлари.

3.1.Таъминловчининг ҳуқуқлари:

3.1.1. Бир томонлама тартибда ушбу оферта қисмлари ва Хизмат кўрсатиш шартларига ҳар қандай ўзгартиришлар киритиш, бундай ўзгартиришларнинг кучга киришидан 3 (уч) кун олдин Таъминловчининг Расмий сайтидаги "Янгиликлар” қисмида эълон қилиш;

3.1.2. Ҳисоботлар тузишда, Хизматнинг самарадорлигининг таҳлилида ва тегишли давлат органлари сўрови бўйича Фойдаланувчининг алоқа маълумотларини ишлатиш;

3.2.Фойдаланувчининг ҳуқуқлари:

3.2.1. Мижозларни қўллаб-қувватлаш сервисига мурожаат этиш;

3.2.2. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш учун ҳисоб Сервиси маълумотларини ишлатиш керак.

4. Сервис нархи

4.1.Таъминловчининг хизмати Буюртмачига бепул амалга оширилади.

5. Тарафларнинг алоҳида шартлари ва жавобгарчиликлари

5.1.Таъминловчи ўз комплексидаги Хизмати таъминотини сертификатлаштирилган ускуна ва дастур таъминотининг Буюртмачи тарафидан ишлатилиши пайтида Провайдер ёки Оператор етказиш тармоғи орқали кафиллик беради. Ушбу кафиллик Таъминловчининг 24 соат алоқа имконини бергани каби, Хизмат кўрсатиш жараёнида баъзи пайтлардаги тўхтаб қолиши йўқ дегани эмас, чунки Оператор ва Провайдер алоқа ускуналари ва каналлари ишлашига боғлиқ бўлиб, Таъминловчига боғлиқ бўлмаган техник сабаблардир. Таъминловчи конкрет Буюртмачи алоқасининг қоникарсиз сифати сабабининг таҳлили билан таъминламайди.

5.2.Ҳисоб Сервиси кўрсатилиши ёки ҳисоб Сервисини ишлатиш имконсизлиги оқибатида Буюртмачига етказилган зарар, тўғридан тўғри ёки қўшимча зиён учун Таъминловчи жавобгарликни ўз бўйнига олмайди;

5.3.Таъминловчи ҳисоб Сервиси томонидан тўғрилиги тасдиқланган Буюртмачининг маҳсулотлари (товарлари) сифатининг жавобгарлигини ўз бўйнига олмайди.

5.4.Буюртмачи ҳисоб Сервисига мурожаат қилиш вақтида Интернет тармоғидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳавфларнинг жавобгарлигини тўлиқ ўз бўйнига олади.

5.5. Буюртмачи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ 2.2.-қисми қоидаларининг бузилиши жавобгарлигини ўз бўйнига олади. Ушбу Офертанинг 2.2.-қисми бўйича Буюртмачининг қоидаларни бузиши натижасида Таъминловчига учинчи шахс тарафидан қилинган шикоят ва даъволари юзага келса, Таъминловчи шикоят/даъволарнинг келган вақтидан бошлаб 5 (беш) кун ичида уларни Таъминловчининг расмий манзилига буюртма мактуби ҳолида қайта юборади. Буюртмачи бундай шикоят ва даъволарни мустақил равишда бошқариши ва келтирилган зарар учун барча чиқимларни ўзининг ҳисобидан тўлаши шарт.

5.6.Ушбу офертада олдиндан назарга олинмаган бошқа ҳамма ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бошқарув субъектлари фаолияти шартномада кўрсатилган ҳуқуқий асоси ҳақидаги” Қонуни ва бошқа Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги норматив-ҳуқуқий актларига мувофиқ тарафлар ўзларига қабул қилинган мажбуриятларнинг бузилишининг жавобгарлигини ўз бўйниларига оладилар.

6. ФОРС – МАЖОР.

6.1.Ушбу Офертада кўрсатилганлар бўйича ўзларининг мажбуриятларининг бажарилмаслиги ёки тегишли бўлмаган вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгарликдан Тарафлар озод қилинади, агар ушбу амалга оширилмаган вазифа ушбу Офертанинг тузилишидан кейин, форс-мажор вазияти (ФМВ) ҳаракати натижасида пайдо бўлган бўлса ва қуйидагилар: Тараф/Тарафларнинг ушбу Офертанинг шартларига амал қилишга тўсиқловчи ҳарбий ҳаракатлар, терросистик ҳаракатлар, ёнғинлар, ер қимирлашлари, сув босиши ва бошқа табиий офатлар, забастовкалар, фуқарилик исёнлар, шу жумладан давлат органлари ҳаракатлари. ФМВ таъсири остидаги Тараф бундай холатлар юзага келган вақтда 10 (ўн) банк кунлари мобайнида тегишли давлат органлари тарафидан берилган тасдиқлоачи ҳужжатни илова қилган ҳолда, буни ёзма равишда хабар бериши керак. Агар ФМВ юзага келган Тарафнинг ёзма равишдаги хабари бўлмаса, бошқа ҳар қандай усул билан қарши Тарафни бу ҳақда хабарландириши керак. Хабарда ФМВ ҳаракати ва характери маълумотлари, уларнинг кириш вақти ва (агар мумкин бўлса) уларнинг тугаш муддати ва бошқа маълумотлар Тарафларнинг қарорига биноан керакли бўлган маълумотлар берилиши керак.

6.2.Агар ФМВ ҳаракати календарь кунларининг 90 (тўқсон) кунидан ошса, Тарафлар бекор қилиниши тахмин этилган кунигача 5 (беш) календарь кунларидан олдин Таъминловчининг расмий сайтида қарши тарафга хабар берган ҳолда, ушбу Офертани бир томонлама тартибда амалда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

7. Маҳфийликлар

7.1.Ушбу Офертада «Маҳфий маълумотлар» термини ушбу Оферта вужудга келиши ва Хизматдан фойдаланиш жараёнида Тарафларга тақдим этилган чексиз техник, молиявий, тижорий ва бошқа ҳаммабоп бўлмаган маълумотлар кабиларни ўз ичига олади. Провайдер ёки Оператор телекоммуникация воситалари орқали юбориладиган ҳар қандай маълумотлар ҳам маҳфий ҳисобланади.

7.2.Ҳар бир Тараф ҳамкорликда ишлашнинг бошланишида улардан ҳар бири эга бўлган қарши Тарафнинг маҳфий маълумотларини учинчи шахсларга ёзма равишдаги розилигисиз бермаслиги шарт.

7.3.Агар маълумот расмий манбадан олинса, маълумот маҳфий ҳисобланмайди.

7.4.Ушбу Офертанинг муддатининг тугашини ва Хизмат кўрсатишнинг тақдим этилишини овоза қилиш ёки ушбу Офертадаги маълумотларни учинчи кишиларга тарқатиш ва унинг тўхтатишдан сўнг сўнги 5 (беш) йилда Ўзбекистон Республикаси мавжуд қонунчилигида кўрилган ҳоллардан ташқари Тарафлар ёзма равишдаги келишуви бўйичагина амалга ошади.

7.5.Маҳфий маълумотлар фақатгина маҳфий маълумотларнинг ошкор қилинмаслиги ҳақидаги тегишли шартнома тузилган ва ушбу Оферта бажарилишида иштирок этувчи ва Хизмат кўрсатилишини қабул қилувчи Тарафлар ҳамкорларига билдирилади.

7.6.Маҳфий маълумотни бошқаларга ошкор қилувчи Тараф Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига мувофиқ кўрсатилган зарарлар учун бадал тўлайдилар.

8. Шикоят ва тортишувларнинг кўриб чиқиш тартиби.

8.1.Таъминловчи ва Буюртмачи ўртасидаги тортишувлар ва тушунмовчиликлар ўзаро гаплашиш йўли орқали ечилади;

8.2.Агар гаплашиш йўли орқали тортишувлар ечилмаса, улар бу ишнинг ечимини ушбу Офертанинг 8.3.-қисмида олдиндан кўрсатилган тортишувларнинг ечимининг судгача (даъвога оид) тартибининг риоя қилиниши шарт бўлган Ўзбекистон Республикаси мавжуд қонунчилигидаги суд тартибида ечимини топишлари лозим.

8.3.Буюртмачининг шикоят қилиши тартиби:

8.3.1. Хизмат кўрсатишнинг амалга оишиши бўйича жавобгарликнинг Таъмиловчи тарафидан бажарилмаслиги ёки тегишли бўлмаган хизматнинг бажарилиши пайтида, Буюртмачи мунозаралар жараёни келиб чиқиши вақтидан бошлаб, 5 календарь кунларидан кечикмай ёзма кўринишда ўз шикоятини Таъминловчига билдириши мумкин.

8.3.2. Шикоят Буюртмачининг тўлиқ исми-шарифи, Оператор тизимида Фойдаланувчига оид бўлган абонент рақами, Стикернинг серия рақами, Сўровнинг юборилган вақти ва соати, бундан ташқари жавоб юбориш учун Буюртмачининг тўлиқ почта манзилини киритишлари керак бўлади. Ушбу маълумотларнинг ҳар қандай бир қисми юборилмаса, Таъминловчи шикоятни қабул қилмаслик ва кўриб чиқмаслик ҳуқуқига эгадир.

8.3.3. 8.3.2.-қисмидаги шартлар бажарилган шикоятлар Таъминловчи тарафидан қайд этилади ва унинг олинганидан кейин 30 (ўттиз) кун ичида кўриб чиқилади;

8.4.Шикоят этилганида Таъминловчи аниқлайди:

8.4.1. Таъминловчи воситалари билан ҳисоб Сервисининг тақдим қилиш факти ёки керакли бўлмаган хизмат тақдим қилинганлиги тасдиқланишини;

8.4.2. Хизмат кўрсатишнинг тақдим қилишиниши ёки керакли бўлмаган хизмат тақдим қилинганлигининг сабаби;

8.5.Қисм-8.4. мувофиқ равишда бажарилган вазифа асосида Таъминловчи Фойдаланувчининг шикояти асосида муносиб қарор қабул қилади ва жабобни ушбу Офертанинг 8.3.3.-қисмида кўрсатилган муддат ичида Фойдаланувчига юборади;

8.6.Таъминотчи тарафидан бекор қилишнинг тахмин қилинган санасигача 10 (ўн) календарь кунларидан олдин Таъминотчининг расмий сайтида тегишли хабарни киритиб Ушбу Офертани бекор қилиши мумкин.

8.7.Ушбу Офертада кўриб чиқилмаган бошқа қолган ҳоллар, Ўзбекистон Республикаси мавжуд қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

МЧЖ «VADES GROUP» директори Ли И.Г. нинг
12.11.2012 йилдаги №16 буйруғига асосланиб
ушбу Шартнома (оммавий оферта) ва ундаги
иловалар тасдиқланди ва МЧЖ «Vades Group»

www.centurion.uz

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида Сервиснинг ишлатилиши учун 10.12.2012 йилдаги маҳсулот (товар) ҳақиқийлигини текшириш хизматини тақдим этиш ҳақидаги Шартнома (оммавий оферта)га №1 Илова.

 

Маҳсулот (товарн) нинг ҳақиқийлигини текшириш бўйича
Сервисни ишлатиш бўйича қоидалар:

Буюртмачи Таъминловчининг расмий сайтида Персонал кабинетда исм ва паролини киритиб рўйхатдан ўтади. Буюртмачи Персонал кабинетга биринчи киришида унга берилган парольни ўзига қулайлик яратиш мақсадида ва ҳавфсизлик учун бошқасига ўзгартириши керак. Буюртмачи Персонал кабинетга кириш учун ўзининг маълумотларини (пароль ва логин) тўғри киритиши ва учинчи шахсга бермаслиги лозим. Буюртмачининг шахсий логин ва пароли орқали бажарилган ҳар қандай харакат буюртмачининг тарафидан этилган ҳаракат ҳисобланади. Буюртмачи ана шундай харакатлар учун жавобгардир ва Таъминловчига ва жабрланган учинчи шахсга етказилган зарарни ўзи қоплаши шарт.

Буюртмачи Персонал кабинетда Стикер ёрдамида товар (маҳсулот) ҳақиқийлигини текшириш Тизимини ишлатиш учун унга ажратилган товар Кодини ишлатиш (активация) ҳақида маълумотларини кўриш имконига эга. Буюртмачи Тизимда маълумотларни ўзгартиришга ҳаққи йўқ, у фақатгина ўқишга ҳақли.





«Centurion» қалбакилаштиришдан махсулотларни
химоя қилиш тизим қуйидаги компания бошқаруви
остида ишлаб чиқилган ва харакат қилади:

Барча хуқуқлар химоя қилинган © 2012-2013г




Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100025,
Тошкент ш., А.Қаххор кўчаси, 47

Телефон: (99871) 200-1965
E-mail: info@centurion.uz